Бу ҳақда транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бу бўйича 6 сентябрь куни Тель-Авив шаҳрида ўтган Ўзбекистон ва Исроил авиация маъмуриятлари учрашувида баённома имзолади. Унга кўра, «Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Исроил давлати ҳукумати ўртасида тузилган ҳаво транспорти тўғрисида битим» (Тошкент, 1994 йил 4 июль, 1996 йилдан кучга кирган)га ўзгартириш киритилди.
Ҳужжатга Исроил транспорт ва йўл ҳаракати хавфсизлиги вазири Мири Регев ва Ўзбекистоннинг Исроилдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Феруза Махмудова имзо чекди. Унда икки давлат ўртасида ҳаво қатновини амалга ошириш учун авиаташувчилар сони ва йўналишлари бўйича белгиланган чекловлар олиб ташланиши назарда тутилган.