Хоразмда 8 кишининг ўлимига сабабчи бўлган даҳшатли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда “darakchi.uz” манбаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун, 9 сентябрь куни соат 06:48ларда Бухоро вилояти Ромитан туманида Наманган вилояти давлат рақами бўлган “Damas” русумли автомобиль ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган «FAW” русумли юк автомобили билан тўқнашиши оқибатида ЙТҲ содир булган.
Автоҳалокат оқибатида 3 нафар фуқаро воқеа жойида ва 5 нафари шифохонада вафот этган. Вафот этганларнинг барчаси Наманган вилоятидан бўлиб, улар орасида 9 ёшли қизалоқ ҳам бўлган.
Воқеа жойига Прокуратура, ФВБ, ИИБ, ССБ ҳамда тезкор тергов гуруҳи ходимлари чиқишган.
Содир бўлган ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилаётгани хабар қилинди.