“Kompromat иши” бўйича айбланаётган собиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот котиби Мавжуда Мирзаевани 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш сўралди. Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, ёпиқ тарзда кўрилган судда прокурор журналист Мавжуда Мирзаевани 6 йилга озодликдан маҳрум қилишни ҳамда унинг журналистлик фаолиятини 3 йилга таъқиқлашни сўраган.
Абдураҳмон Ташановнинг маълум қилишича, суд шу йилнинг 5 сентябрь куни бўлиб ўтган.