Вазирлар Маҳкамаси, Транспорт вазирлиги, “Автойўл” қўмитасига автомобиль йўллари соҳасини ривожлантириш бўйича қарор лойиҳасини киритиш топширилди.
Лойиҳада йўл ва кўприкларни қуриш ва таъмирлаш бўйича уч йиллик туманбай дастурини, йўл корхоналарини молиявий соғломлаштириш ва моддий-техник базасини яхшилашни, йўлларни сақлаш ишларининг бир қисмини хусусий секторга ўтказишни назарда тутиш вазифаси қўйилди.
Эндиликда йўлларни лойиҳалаштиришда комплекс ёндашув бўлади.
Яъни, қаерда тўхташ жойи бўлади, қаерда дарахт экилади, ёқилғи қуйиш шохобчаси, техник ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари қаерда жойлашади, деган саволларга лойиҳанинг ўзида тўлиқ жавоб бўлиши керак. Шундан кейингина лойиҳа қабул қилинади.