Аввалроқ Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги 10-сонли мактабгача таълим ташкилотида тарбияланаётган болаларнинг овқатдан заҳарлангани хабар қилинганди. Ҳолат бўйича Санэпидқўмита қўшимча маълумот берди.
Қайд этилишича, 13 сентябрь куни соат 14:00 дан бошлаб 14 сентябрь куни соат 21:00 га қадар 10-сонли ДМТТда тарбияланаётган болалар кўнгил айниши, қайд қилиш, тана ҳароратни кўтарилиши, тез-тез ич келиши каби шикоятлар билан мурожаат қилган. Улардан 24 нафари “Овқатдан заҳарланиш ёки ошқозон фаолиятининг функционал бузилиши” бирламчи ташхиси билан ётқизилган, 7 нафарига бирламчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйига рухсат берилган.
Лаборатор текширувлар учун юқумли касалликлар бўлимига мурожаат қилган беморлардан ҳамда ДМТТ омборхонасида сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларидан намуналар олинган.
“ДМТТнинг 240 нафар тарбияланувчилари шифокорлар томонидан тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди ва тиббий назоратга олинди. ДММТнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилди”, — дейилади хабарда.