“Дунё бўйлаб” телеканалининг 31 ёшли бошловчиси Рамина Ягафарова вафот этди

Тошкентда 13 сентябрь куни “Дунё бўйлаб” телеканалининг 31 ёшли бошловчиси Рамина Ягафарова вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Идора маълумотларига кўра, 12 сентябрь кечқурун Рамина Ягафарова Чилонзор туманидаги хусусий клиникада даволанаётган онасининг ёнига келган. Журналист томоғи оғригани сабабли ўзининг ёнида бўлган левофлоксацин (антибиотик) дорисидан бир дона ичган, орадан 10-15 дақиқа ўтиб эса унда тутақаноқ кузатилган ва ҳушини йўқотган.

Клиника шифокорлари томонидан аёлга биринчи ёрдам кўрсатилган ва у реанимация бўлимига ётқизилган, олиб борилган даво муолажалари натижасида Ягафарова ҳушига келган, аҳволи яхшиланган.

Бироқ 13 сентябрь куни соат 16:00 ларда Ягафаровани такроран тутқаноғи тутиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай соат 17:50 да биологик ўлим ҳолати қайд этилган.

Суд-тиббиёт экспертизаси маълумотларига кўра, журналистнинг ўлими “Доридан аллергик реакция. Бош мия ўпка ўткиш ишиши. Ўткир нафар юрак қон томир етишмовчилиги. Анафилактик шок”, туфайли юзага келган.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.