Наманганнинг Чуст туманида 70 нафардан ортиқ бола оммавий заҳарлангани айтилди.

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Чуст туманида 90 нафарга яқин бола йод препаратидан заҳарлангани айтилди. Вилоят ССБ бошқарма бошлиғи ҳолат бўйича билдиришнома билан чиқди.

Унда айтилишича, 2023 йилнинг 21 сентябрь куни соат 16-00 дан бошлаб, Чуст туман тиббиёт бирлашмаси қабулхона бўлимига туманнинг мактабгача таълим муассасаларидан болалар тана ҳароратини кўтарилиши, айримларида қорин оғриғи, ич сурилиши ва қусиш шикоятлари билан болалар марожаат эта бошлаган. 23-МТМ дан 35 нафар, 51-МТМ дан 20 нафар, 18-МТМ дан 5 нафар, 36-МТМ дан 3 нафар, 7- ўрта таьлим мактабидан 1 нафар, 43-МТМ дан 1 нафар, 21-ўрта таьлим мактабидан 1 нафар, 30-МТМ 2 нафар, 35-МТМ дан 1 нафар 34-МТМ дан 1 нафар, оилавий МТМ дан 1 нафар жами,  71 нафар болаларни соғлиғидан мурожаат келиб тушган.

“Бошқарма томонидан зудлик билан ишчи гурух тузилиб, суриштирув ва текширув ишлари олиб борилди. Ҳозирги вақтга 9 нафари ҳолати яхши бўлганлиги сабаб,  уйига рухсат берилди. Қолган болалар холати назоратда. Реанимацион болалар йўқ. Барча текширувлар хулосаси чиққач якуний маълумот берилади”, дейилган хабарда.