Тошкентнинг Сергели туманидаги портлаш оқибатида 26 та кўп қаватли уйдаги 592 та хонадон ҳамда 8 та хизмат кўрсатиш шохобчаси, 1 та мактаб ва 2 та МТТ биноларининг фасад қисми ҳамда дераза-ромларига зарар етгани аниқланди.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими в.б Шавкат Умрзоқовнинг юз берган фавқулодда ҳолат сабабларини ўрганиш, кўрилган талафотларни бартараф этиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан дастлабки ахборотида айтилди.
Шунингдек, ҳудуддаги 24 та кўп қаватли уй ва 25 та ҳовлининг фасад, ойна-ром ва том қисми зарар кўрган.
Эслатиб ўтамиз, 28 сентябр соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани «Қурувчилар» даҳасида жойлашган омборхоналарнинг бирида кучли портлаш бўлганди.
Ҳодиса оқибатида 15 ёшли ўсмир ҳалок бўлган, Очилбой Раматов бошчилигида ҳукумат комиссияси тузилди, шунингдек жиноий иш ҳам очилди.