Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Германияга амалий ташрифи доирасида 29 сентябрь куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Германия Федерал президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан учрашувида иштирок этди.
Тадбирда Қозоғистон Республикаси президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон, Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ҳам қатнашди.
Учрашувда конструктив сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникациявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.