Зангиотадаги ҳожатхонадан 4 яшар бола ўлик ҳолда топилди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 1-октабр куни тўрт ёшли боланинг жасади топилди.

Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, бола яшаш уйининг ҳожатхонасида ўлик ҳолда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.