Сурхондарёда тожик кавраги ўсимлигининг ноқонуний кесилиши оқибатида 5,7 млрд сўм зарар етказилган

Қизил китобга киритилган ўсимликлар режасиз ва назоратсиз йиғиб олиниши натижасида табиий захиралар ва популяцияларининг ўсиш майдонлари қисқариши кузатилмоқда.

Масалан, Сурхондарё вилояти “Боботоғ” давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида июль-сентябр ойларида 11 550 туп табиий ҳолда ўсувчи тожик кавраги доривор ўсимлиги ноқонуний кесилиб, табиатга 5,7 миллиард сўм зарар етказилгани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.