Ўтган 9 ойда айрим хусусий АЁҚШларда 9 млн 150 минг литр нефть маҳсулотлари сифатсиз эканлиги аниқланиб, уларнинг истеъмолга чиқарилишини олди олинди, дея хабар бермоқда «Ўзенергоинспекция» Матбуот хизмати.
Қайд этилишича, жорий йилнинг январь – сентябрь ойларида хусусий автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларида ўтказилган назорат тадбирлари давомида 225 та ҳолатда сифатсиз нефть маҳсулотлари сотилаётгани аниқланди.Натижада, жами 179 млн 39 минг литр нефть маҳсулотларининг 9 млн 150 минг литри сифатсизлиги боис истеъмолга чиқарилмади.
Сифатсиз нефть маҳсулотлари энг кўп аниқланган ҳолатлар, асосан, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.