BYD XAN «стоянка»га йўл олди



      Банкдан кредит олиш яхши албатта бироқ, ушбу кредитни мақсадли сарфлаш ва керакли вақтда кредит тўловларини тўлаш интизомига хам риоя қилишни унутмаслик лозим. Акс холда юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатдаги каби мулкдан айрилиб қолиш ҳеч гап эмас.

      Бинобарин, Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 06.06.2023 йилдаги ундирувчи “Ҳамкорбанк”нинг фойдасига қарздор Ш.Мўминовдан 385 млн. сўм кредит қарздорлик ундириш, ундирувни гаров мулкига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Чилонзор туман бўлими давлат ижрочиси Б.Абдуллаев томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздорга тегишли «BYD XAN» русумли автотранспорт воситаси хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.


  Ҳозирда автотранспорт воситасини аукцион савдосига юбориш чораси кўрилмоқда.