Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига бошлиқ тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан полковник Ашуров Ботир Муқимович Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар полковник Ашуров Ботир Муқимович Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари — штаб бошлиғи лавозимида фаолият юритган.