Тошкент вилоятида солиқ инспекцияси ходимлари пора билан ушланди

 
Тошкент вилояти Янгийўл туман Солиқ инспекцияси катта инспектори билан Янгийўл шаҳар Солиқ инспекцияси шўба бошлиғи иккаласи бир бўлиб, тадбиркорнинг солиқдаги қарзини унинг фойдасига ҳал қилиб бериш учун 5 минг АҚШ доллари сўрашган.

Солиқ инспекцияси катта инспектори сўралган пулдан 4500 АҚШ долларини олган вақтида қўлган олинган.