Энергетика вазирлигининг хабар беришича, “Ўзенергоинспексия” Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан “Тахиатош нефть базаси” МЧЖда ўтказилган назорат тадбирларида 861 минг 649 литр (8 млрд 203 млн сўмлик) дизел ёнилғисида камомад мавжудлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.