Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Данғара туманида Ички ишлар органи ходими ўқитувчини калтакалагани айтилган видео тарқалди. Ҳолатга вилоят ИИБ муносабат билдирди.
21 октябрь куни Данғара тумани Пишқарон МФЙда жойлашган балиқхона ёнида фуқаро М.М. таниши Д.Т билан ўрталарида бўлган пул олди-бердиси масаласида ўзаро гап талашиб жанжаллашиб кетишган. Натижада М.М. Д.Т.нинг юз ва бош қисмига уриб тан жарохати етказган.
Ҳодиса жойига Данғара туман ИИБ ходимлари етиб борган ҳамда ҳолат тегишли тартибда рўйхатга олинган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидланишича, видеохабарда келтирилган М.М.нинг ИИО ходими Ж.Т.га қариндошлиги аниқланмаган.