Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов лавозимидан озод этилди 

Қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Platina.uz манбаси хабар берди. 

Эслатиб ўтамиз, Воитов илк бор 2022 йил 22 август куни Президент фармони билан  Жамшид Хўжаевнинг ўрнига Қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланганди. Бунгача у Инвестиция ва ташқи савдо вазири биринчи ўринбосари, «Ўзсаноатқурилишбанк» раиси лавозимларида ҳам ишлаган. 

Азиз Воитов 1980 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.