1 ноябрдан кадрларни бошқаришга оид ҳужжатлар ягона платформада юритилади

Кадрларга оид маълумот ва ҳужжатлар ЯММТ, UzASBO дастурий мажмуаси кабиларга автоматик юборилади.

«Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида инсон ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Инсон ресурсларини бошқаришга оид маълумотлар ва ҳужжатларни hrm.argos.uz электрон платформасида шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланган эди.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари инсон ресурсларини бошқаришга оид ҳужжатлар электрон платформада (hrm.argos.uz) шакллантирилади ва юритилади.

Кадрларга оид маълумот ва ҳужжатлар қуйидаги тизимларга автоматик юборилади:

▫️давлат органи тузилмаси, ходимлар билан тузилган меҳнат шартномалари, қўшимча битимлар, вакант иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар ЯММТ my.меҳнат.uz га;
қабул қилинган ички идоравий ҳужжат (буйруқ, қарор ва фармойиш)ларни ижрога қаратиш учун эдо.ижро.уз  ахборот тизимига;
▫️ходимларга ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш учун зарур маълумотлар UzASBO дастурий мажмуасига.