Ўзбекистон Давлат статистика агентлиги сентябрь ойи учун палов индексини эълон қилди.
Унга кўра, ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг бир порцияси учун ўртача нархлари қуйидагича бўлган:
Қорақалпоғистон Республикаси — 23 000 сўм (ўтган ойда 20 800 сўмни ташкил этган);
Андижон вилояти — 23 600 сўм (+1200 сўм);
Бухоро вилояти — 28 200 сўм;
Жиззах вилояти —24 200 сўм (+1000 сўм);
Қашқадарё вилояти — 25 800 сўм;
Навоий вилояти — 22 400 сўм (+1600 сўм);
Наманган вилояти — 19 833 сўм;
Самарқанд вилояти — 27 000 сўм;
Сурхондарё вилояти — 25 000 сўм;
Сирдарё вилояти — 24 200 сўм (+1000 сўм);
Тошкент вилояти — 23 500 сўм (+1667 сўм);
Фарғона вилояти — 21 333 сўм (+1667 сўм);
Хоразм вилояти — 24 800 сўм (+2000 сўм);
Тошкент шаҳри — 29 000 сўм.
Ўзбекистонда энг оммавий таом — ош нархлари тўғрисидаги маълумотларни шакллантирувчи Палов индекси 2020 йилнинг январидан жорий этилган. Ушбу маълумотларни шакллантиришда республиканинг барча ҳудудларида 1 килограмм палов тайёрлаш учун сарфланадиган масаллиқлар миқдори ўрганиб чиқилади. Шунга кўра, умумий овқатланиш муассасаларида бир порция паловнинг ўртача нархи белгиланади.