Йил бошидан бери қанча журналист фаолияти вақтида ҳалок бўлгани очиқланди

Жорий йил бошидан буён дунёда камида 46 журналист ўлдирилган, қамоққа олинганлари сони 531 нафарга етган. Бу маълумотларни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волкер Турк тақдим этди.

У ҳукуматлар, полиция ва судларни матбуот ходимларини ҳимоя қилишни кучайтиришга чақирди.

“Жорий йилнинг ўтган даврида камида 46 нафар журналист касбий фаолияти туфайли ҳалок бўлди, қамоққа олинганлар сони 531 нафарга етди» дейдт у.

Турк 2 ноябр, Журналистларга қарши жиноятлар учун жазосизликка барҳам бериш халқаро куни муносабати билан Х ижтимоий тармоғида (собиқ Твиттер) «Бундан ташқари, бошқа кўплаб журналистлар ҳам қабул қилиб бўлмайдиган таъқиб ва ​​зўравонликларга дучор бўлмоқдалар» деб ёзди.