Қидирувда бўлган шахслар топилиб, қонун олдида жавоб бермоқда

Мажбурий ижро бюроси Фарғона вилояти вилояти бошқармасининг қидирув шўъбаси томонидан қарздор ва уларнинг мол-мулкларини топиш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, олиб борилган тезкор тадбирларда 498 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган қарздор фуқаролар, шунингдек, қидирувда бўлган 124 та автотранспорт воситалари топилган.

Тезкор тадбирлар натижасида топилган 167 нафар қарздор фуқаролар алимент пулларини тўлаб бермаганлиги сабабли, уларга нисбатан маъмурий жавобгарлик масалалари ҳал этилган, 207 тўлаган ҳамда 49 нафар қарздорлар ўз оилалари билан яраштирилган.

Шунингдек, иш юритувда бўлган ижро ишлари юзасидан 264 нафар қарздор жисмоний шахсларни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.

Қидирувга берилган ушбу шахслардан 152 нафари чет элга турли мақсадларда чиқиб кетганлиги аниқланган ва уларга нисбатан давлатлараро қидирувни амалга ошириш бўйича сўровномалар юборилган.

Бундан ташқари, 112 нафар маҳаллий қидирувга берилган қарздорларни топиш бўйича тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

Жумладан ,Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан қидирув эълон қилинган қарздор Н.А. Фарғона шаҳар ҳудудидан аниқланиб топилиб, бўлим давлат ижрочисига топширилди.

Қарздорга нисбатан тўпланган ҳужжатлар сайёр судда кўриб чиқилиб , алиментдан болган қарздорлик сайёр суд жараёнида ўзида тўлиқ қопланди.