Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ишдан олингани ҳақида хабарлар тарқалди

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бошқа лавозимга ўтаётгани сабабли вазифасидан озод қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. ВҲокимнинг матбуот котиби эса бу каби хабарлар асосга эга эмаслигини маълум қилди.

Хабар берилишича, бу бўйича ҳеч бир йиғилиш ёки расмий ҳужжатда сўз бормаган.

«Айни дақиқаларда вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва аҳоли муаммоларини ҳал этиш бўйича иш юритмоқда. Барча режалар кун тартиби бўйича давом этмоқда», дейилади хабарда.