Аввалроқ, ижтимоий тармоқда «Қамчиқ» довонида юк автомобили ёниб кетгани акс этган видео тарқалди. «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, бугун, соат тахминан 07:00 ларда «Ўш»автомобиль йўлининг 222 километрида «Водий-Тошкент» йўналишида қатновчи юк машинасида ёнғин келиб чиққан. Шу сабабли соат 07:55 да ушбу йўналишда автотранспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Соат 08:44 да йўналиш автотранспортлар ҳаракати учун очилган.
Ҳозирга вақтда юк машинасини тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.