Бухорода зилзила содир бўлди

Кеча, 11 ноябрь куни Бухоро вилояти Қоракўл туманида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Маълум бўлишича, ер силкиниши 22:43 да қайд этилган. Зилзила 3,2 магнитудали бўлган. Зилзила координатлари 40,28 градус шимолий кенглик, 63,03 градус шарқий узунликка эга. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 532 км жанубий-ғарбда бўлган.