Тожикистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Бугун, 13 ноябр куни Тошкент вақти билан 08:34 да (13.11.2023 йил, Гринвич бўйича 03:34 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.

Зилзила координаталари: 38,65 градус шимолий кенглик; 68,81 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,5. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 293 км жанубий-ғарбда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи: Узун туманида 2 балл, 77 км.