Энг яхши директорлар Англиядаги мактабларда директор сифатида амалиёт ўташади

Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди. (https://t.me/uzedu/24127) Хабарга кўра, “Директорлар учун мактабларни ривожлантириш дастури” ғолиблари Англиянинг Портсмут университетида малака ошириш имкониятини қўлга киритишади.

Шундай салоҳиятли директорлар учун тренинг Буюк Британиянинг Портсмут университети Таълим, тиллар ва лингвистика бўлими бошлиғи, профессор Стивен Корбетт томонидан ўтказилмоқда.

Маълумот учун, Англиянинг Портсмут университети билан ҳамкорликдаги мазкур дастур 1-марта ўтказилаётган бўлиб, ўз ичига қуйидаги 3 та шартни қамраб олади:

➖Ҳужжат топшириш. Номзодлар инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши лозим (камида Б2 даража).

➖ Ёзма иш

➖ Суҳбат

Ушбу танловда ғолиб бўлган 28 нафар директор Англиянинг Портсмут шаҳрига 2 ҳафта давомида малака оширишга юборилиши режалаштирилмоқда.

Ғолиблар дастур доирасида Англиядаги Портсмут университетида тренингларда иштирок этишади ва 2 кун давомида Англиядаги мактабларда директор сифатида ҳам амалиёт ўташади.

Улар кейинчалик Англияда ўрганган тажрибаларини бошқа мактаб директорлари билан бўлишишлари кўзда тутилган.