Ўткир респиратор касалликлар – ҳаво-томчи орқали юқиб, нафас йўлларида яллиғланишни келтириб чиқаради.
Яъни, бу хасталиклар йилнинг бошқа даврларига нисбатан айнан куз-қиш мавсумида кўп учрайди.
Ўткир респиратор касалликларни грипп, парагрипп, аденовирус, ротавирус, энтеровирус, шунингдек, бактериал– пневмококк, менингококк, стафилококк каби турлари бўлиб, унинг инсон танасига кириши касаллик ривожланишига сабаб бўлади.
▫️Тана ҳарорати кўтарилиши — 39°C ва ундан юқори;
▫️Кучли титроқ;
▫️Ҳолсизлик;
▫️Мушаклар ва бўғимлардаги оғриқ;
▫️Қаттиқ бош оғриғи
▫️Кўз ёшланиши;
▫️Ёруғликка сезувчанлик, ушбу турдаги касалликларнинг илк аломатлари бўлса,
▫️ Томоқ оғриғи;
▫️Қуруқ йўтал;
▫️Бурун оқиши, баъзи ҳолларда қорин оғриғи ва ич кетиш каби аломатлар кузатилади.
Гриппда юқори тана ҳарорати бир неча кунгача давом этиши мумкин, кўпинча иситма туширувчи дорилар таъсири натижасида пасаймайди. Касаллик асоратларсиз бўлса, грипп 7-10 кун давом этади. Айримларда хасталик енгил даражада ўтса, баъзиларда бирмунча оғирроқ кечади.
Энг асосийси, бу турдаги касалликларни енгишда С витамини кўп бўлган маҳсулотларни (цитрус мевалар, янги кўкатлар, карам ва бошқалар), саримсоқ ва пиёз анча ёрдам беради.