Андижонда тош босиб қолиши оқибатида кондаги ишчи ҳалок бўлди

Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилишича, ҳолат кеча, 25 ноябр куни соат 10:00 ларда Булоқбоши тумани «Қақир» МФЙ худудида жойлашган “Муҳаммад Тош кони” масъулияти чекланган жамиятига тегишли конда содир бўлган.

«Қақир» МФЙда яшовчи 46 ёшли С.А.ни кондаги тош чиқариш ишлари вақтида эҳтиётсизлик оқибатида тош босиб қолган. Оқибатда С.А. воқеа жойида вафот этган. Марҳум оилали, икки нафар фарзанднинг отаси бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.