Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлимида 26 ёшли аёл вафот этди

Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлимида 26 ёшли аёл вафот этди.

Аёлда охирги кўрик 2023 йил 13 сентябрда, ҳомиладорликнинг 33-ҳафтасида ўтказилган. Бунда аёлга ётиб даволаниш тавсия қилинган, лекин аёл даволанишга бормаган. Бўлимга келганида аёлнинг умумий аҳволи қониқарли баҳоланган. 10 октябрь куни соат 16:10 да вазни 3400 оғирликдаги ўғил чақалоқни дунёга келтирган.

2023 йил 12 октябрь куни эрталаб  соат 5-6 лар оралиғида  аёлнинг аҳволи оғирлашиб, қорнида кучли оғриқ пайдо бўлган. Оғриқлар кучайгач, бирлашма хирург врачлари жалб қилинган, шундан сўнг вилоятдан жарроҳ, акушер-гинеколог ва нефролог чақирилган. Сўнг беморда операция ўтказилган. 

Операциядан кейин аёлга тегишли муолажалар қилинган. Аммо аёлнинг умумий аҳволи оғирлашган, қилинган барча муолажаларга қарамай у 2023 йил 16 октябрь куни соат 02:30 да вафот этган.