Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олтинкўл туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.З. фуқаро А.Ю.нинг ишончига кириб, унинг қўшни Қирғизистон Республикаси Ўш давлат университетидаги ўқишини Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтига кўчириб бериши эвазига 1 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.