Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати катта консультанти пора билан қўлга тушди

ДХХ Тошкентда Олий суднинг катта консультантини, Сурхондарёда эса судья катта ёрдамчисини қўлга олди.
 
➖Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати катта консультанти фуқародан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.

Аниқланишича, у муқаддам судланган 2 нафар шахсга нисбатан Олий суднинг Жиноий ишлар бўйича судлов ҳайъатида кўрилаётган жиноят ишини Фарғона вилоят судига ўтказган ҳолда, уларнинг оқланишига ёрдам беришни ваъда қилган.
 
➖Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг судья катта ёрдамчиси тадбиркорнинг даъво аризаларини судьялар орқали ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Суриштирув давомида, судья катта ёрдамчиси муқаддам тадбиркорнинг Термиз туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризасини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 600 АҚШ доллари олгани ҳам маълум бўлган.