Бухорода жиноят оламига алоқадор 38 киши ушланди

Бухоро вилоятида ҳам «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари ўтказилмоқда. Жумладан, криминоген вазиятга таъсир қилувчи 38 нафар шахслар маъмурий қамоққа олинди.

ИИБ ва унинг ҳудудий органлари ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида содир этилиб фош этилмасдан қолган 22 та жиноятлар иссиқ изидан фош этилди ҳамда қидирувда бўлган 31 нафар шахслар ушланди.

Бундан ташқари тадбир давомида 1 та одам ўғирлаш ва босқинчилик, 8 та гиёҳвандлик ҳамда кучли таъсир қилувчи психотроп дори воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилиш, 2 та ноқонуний ов қуроли сақлаш ҳамда 9 та бошқа турдаги жиноятлар аниқланиб, мазкур жиноятларда гумон қилинувчи шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 137, 164, 168, 276, 251 ва 248-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, мазкур шахсларнинг 5 тасига қамоққа олиш ҳамда 15 тасига бошқа турдаги эҳтиёт чоралари қўлланилди.

Бундан ташқари, рейд тадбирлари давомида 98 нафар шахслар билан манзилли профилактик ишлар олиб борилган.