Ню-Йоркдан Тошкентга учган самолёт Санкт-Петербургга фавқулодда қўнди

Ню-Йоркдан Тошкентга учган самолёт Санкт-Петербургга фавқулодда қўнди. 32 ёшли ўзбекистонлик бортда зўравонлик содир этган

Uzairways авиакомпанияси самолётида зўравонлик қилган йўловчи туфайли Санкт-Петербург аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлган. Бортдаги муаммо ҳақида радиоалоқа орқали хабар берилган ва 1991 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси полиция ходимлари томонидан рейсдан ечилган.

Ҳодиса 11 декабр куни Тошкент вақти билан 07:35 да HY102 Ню-Йорк – Тошкент рейсида содир бўлган. Рейснинг эндиликда Тошкентга етиб келиши соат 13:00 га белгиланган.