Қашқадарёда сув нархи бир йилда 2-марта оширилди

Вилоят Халқ депутатлари кенгаши қарори билан 29 декабрдан нархлар қуйидагича бўлади:

Ичимлик суви (1 м куб):

🔸аҳоли учун – 2 500 сўм;
🔸бюджет ташкилотлари учун – 6 000 сўм;
🔸улгуржи истеъмолчилар учун – 10 000 сўм;

Оқова сув хизмати (1 м куб):

🔸аҳоли учун – 1 500 сўм;
🔸бюджет ташкилотлари учун – 2 500 сўм;
🔸улгуржи истеъмолчилар учун – 5 000 сўм.

Қашқадарёда шу йилнинг июль ойида ҳам ичимлик ва оқова сув учун тарифлар оширилганди.