Хитойдаги давлат компаниялари, шунингдек, Хитойнинг саккиз провинциясидаги Хитой ҳукумати томонидан қўллаб-қувватланадиган ташкилотлар ўз ходимларининг иш жойида Apple ва бошқа хорижий қурилмалардан фойдаланишини тақиқлади.
Бу ҳақда Bloomberg манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Қайд этилишича, тақиқ, хусусан, iPhone ва Samsung смартфонларидан фойдаланишга киритилган.
Агентлик маълумотларига кўра, ташкилотлар ходимларга маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ускуналаридан фойдаланишни тавсия қилган.