ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида бир қанча ана шундай қабиҳ ишга қўл урган давлат хизматчилари аниқланди.
Хусусан, 1987 йилда туғилган, Самарқанд туманида яшовчи, “Самарқанд сув таъминоти” МЧЖ Самарқанд шаҳар филиали раҳбари Ж.З.нинг кўп миқдордаги пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, 1966 йилда Ургут туманида туғилган, “Ҳудудгаз Самарқанд” ГТФ метрология хизмати бошлиғи Р.Ж. ўз мансаб ваколатларидан фойдаланиб, Нарпай туманида жойлашган “Карим қурилиш савдо” ХКнинг норасмий раҳбари О.А. ва унинг жиноий алоқалари томонидан ўғирланган табиий газ ҳисобини яшириш мақсадида, етказиб берилган ва истеъмол қилинган табиий газ ҳисоб-китобларини мунтазам ўзгартириб келган.
Шу билан бирга, у юқори босимли газ тармоқларида юзага келган камомад ва эҳтимолий ўғирлик ҳолатлари мавжудлигини билиб турса-да, масофадан туриб газ тарқатиш станцияларидаги газ ҳисоблагичларига ташқи таъсир кўрсатган.
Ҳозирда, Р.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Юқоридаги ҳолатга кўмаклашган 1982 йилда Нарпай туманида туғилган, “Ҳудудгаз Самарқанд” “Нарпайтумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган З.А. ҳам Нарпай туманида жойлашган “Карим қурилиш савдо” ХКнинг норасмий раҳбари О.А. ва унинг жиноий алоқаларининг ноқонуний фаолиятига амалий ёрдам бериб, амалга ошириладиган текширув тадбирлари хусусида олдиндан хабардор қилиб келган.
Ҳозирда, З.А.га нисбатан ҳам жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси тариқасида қамоққа олинган.
Яна бир ҳолатда эса 1987 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, “АТ “Халқ банки” Самарқанд филиалида Чакана бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган Ш.Ю. ўз мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда ўзининг номидаги банк пластик картасига ноқонуний равишда 631 млн. сўм кирим қилиб, ушбу маблағнинг барчасини “1 ХВЕТ” қимор ўйинига тикиб, ютқазиб қўйган.
Ушбу ҳолат юзасидан Ш.Ю.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан 5 йил озодликдан маҳрум қилиш ва 2 йил банк соҳаларида моддий ва мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан махрум қилиш жазоси тайинланган.
Бундан ташқари, бир ҳолатда Самарқанд вилояти “Қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг маркази”нинг директори, 1980 йилда Самарқанд шахрида туғилган С.Г. ҳамда марказ бош ҳисобчиси, 1968 йилда Ургут туманида туғилган фуқаро А.Ж.лар ўзаро жиноий тил бириктирган ҳолда, марказ маблағларини талон-тарож қилиб келганлиги аниқланди.
“Қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш консалтинг маркази”нинг 2016-2023 йиллардаги фаолияти ўрганилганда, марказ мансабдор шахслари ўзаро жиноий тил бириктирган ҳолда, жамиятнинг 1,3 млрд. сўмлик маблағларини ўзлаштириб юборганлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.
АТ Халқ банки Пайариқ филиали Челак банк хизматлари маркази Кичик бизнес бўлими бош мутахассиси лавозимида Ф.Қ. 2000 йилда туғилган Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи Ш.Ж.дан турар-жой сифатида кадастр ҳужжатлари мавжуд бўлган Пайариқ тумани Х.Исмоил МФЙда жойлашган 0,20 гектар сотиладиган ер майдонини туман ҳокимлигида ишловчи таниши ҳамда унинг туман Кадастр бўлимида ишловчи укаси орқали турар-жой ҳужжатларини нотурарга ўтказиб беришини айтиб, 1 600 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилиб олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.