Ўқимаган ва саводсиз «олимлар» потоги қаердан етишиб чиқяпти?

Физика-математика фанлари доктори, академик Азимбой Саъдуллаев илм-фан ривожига салбий таъсир кўрсатаётган айрим жиҳатларни танқид қилди.

«Эндиликда, агар юртимиз тақдири бизни озгина бўлсаям қизиқтирса, Ўзбекистонда радикал ўзгартириш киритиш шарт, бошқача иложи йўқ», деб ҳисоблайди олим.

«Ўзбекистонда педагогика мутаххасислиги бўйича PhD ва Dsc даражали сохта “олимларни” поток бўлиб, ақлга сиғмаган даражада кўплаб чиқаётгани Республика келгусига тузатиб бўлмайдиган хатоликларни шакллантираяпти. Физик-математик олимлар бир йилда катта меҳнатлар билан 1-2 та диссертация чиқазаётган бир аҳволда педгогика бўйича баъзи илмий раҳбарлар йилига 10-20, бази ҳолатларда 40 дан кўп саводсиз, университет 1-курси дастурини 3 баҳога билмайдиган PhD илмий даражасига эга мутахассисларни чиқазаётганини муҳокама бўлди. Бундай “олимлар” Ўзбекистонимизни келажаги эканига нега бефарқмиз?!» – деб ёзган академик ижтимоий тармоқда. 

«Таклифим: Педагогикани умуман фан реестридан чиқазиб ташлаш, у бўйича чиқадиган мақолаларга, диссертацияларга  публистика, ҳикоя, поп-асар, монография каби мақомларни бериш».