2024 йил учун ижара тўловларининг минимал ставкалари белгиланди

2024 йилда мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари тасдиқланди

Солиқ солиш мақсадида 2024 йилда мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун 1 кв. метр яшаш майдони:

— Тошкент шаҳрида – 25 минг сўм, нотурар жой учун 40 минг сўм;

— Нукус ва вилоят марказларида – 12 минг сўм, нотурар жой учун 23 500 сўм;

— Бошқа аҳоли пунктларида – 5 минг сўм, нотурар жой учун 10 минг сўм.

Бир дона автомобиль транспорти учун барча вилоятларга бир хил 780 минг сўм. Шунингдек, микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари учун эса 1 млн 550 минг сўм этиб белгиланди.

Мазкур ставкалар жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадларига солиқ солиш мақсадида қўлланилиши ҳамда кўчмас мулкдан текин фойдаланиш шартномаларига (яқин қариндошлар ўртасидаги шартномалардан ташқари) ҳам татбиқ этилади.