Наманганда 5 ёшли ўғлини пичоқлаб ўлдирмоқчи бўлган эркак қўлга олинди

Наманган вилоятида ўзининг 5 ёшли ўғлини пичоқлаб ўлдирмоқчи бўлган 34 ёшли ота қўлга олинди.


Ота уйида ўғлининг бўйнига пичоқ уриш орқали ўлдиришга уринган. Шу пайт хонага боланинг амакиси кириб қолиб, уни қутқариб қолган.

Бола тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган.


Ҳолат юзасидан 34 ёшли эркакка нисбатан қасддан баданга оғир шикаст етказиш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилиб, қўлга олинган.