Кеча, 3 январь куни Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлимида Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи 1985 йилда туғилган аёлнинг туғилган чақалоғи туғруқхонада вафот этди. Бу ҳақда UzNews.uz мухбири хабар берди.
Маълумотларга қараганда аёл 42 ҳафталик ҳомила билан туғруқ бўлимига борган ва чақалоқни табиий туғруқ йўли билан дунёга келтирган, аммо туғруқдан сўнг чақалоқ вафот этган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 14 июль куни айнан шу туғруқ бўлимида ҳомиладор аёл ва унинг туғилмаган чақалоғи вафот этганди.
Маълумот ўрнида, ушбу туғруқ бўлимида олдин вафот этган она-бола ҳамда кеча ҳаётдан кўз юмган чақалоқнинг онаси билан бир маҳаллада истиқомад қилишган.