Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳа юзасидан маълумот.
Видеодаги ҳолат Тошкент вилояти ИИББ Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан ўрганилди.
Маълум бўлишича, 2023 йилнинг май ойларида Пискент туманида яшовчи 1986 й.т. “Темур” ва унинг таниши 1990 й.т. “Игор” (мастлик ҳолатида бўлган) ўртасида ўзаро келишмовчилик сабаб жанжал келиб чиққан.
“Темур” жанжал вақтида “Игор”нинг турли жойларига урган ва мазкур ҳолат атрофдаги овқатланиш шохобчасининг кузатув камерасига тушиб қолган.
Шундан сўнг, Темур ҳолат акс этган видео ёзувни шахсий телефонига суратга олган ва ордан 8 ой ўтиб, 2024 йил 1 январь куни ўзининг инстаграм тармоғидаги саҳифасига жойлаштирган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ушланган шахс МЖтК 183-моддаси (майда безорилик) ва 189(1) моддаси (зўравонликни тарғиб қилувчи материалларни тарқатиш) билан жавобгарликка тортиш чоралари кўрилмоқда.
Қайд этиш ўринлики, ўтган давр мобайнида ушбу ҳолат юзасидан ИИОга ёки тиббиёт бирлашмасига бирор бир мурожаат келиб тушмаган.