«Вилоят ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев айни кунда қисқа муддатли меҳнат таътилида бўлганлиги сабабли илғор ёшлар етакчиларидан бири Раҳимжонов Дилмурод Баҳодир ўғли вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди»,- деб хабар бермоқда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, вилоят ҳокими ўринбосарлари ва бошқарув аппарати ходимлари иштирокида ўтган йиғилишда Д.Раҳимжонов ҳокимлик жамоасига таништирилган. Маълумот ўрнида, 28 ёшли Дилмурод Раҳимжонов 2022 йилдан буён Гулистон шаҳар Дўстлик маҳалласи ёшлар етакчиси сифатида фаолият юритиб келмоқда. У 2023 йилда ўтказилган «Йилнинг энг намунали ёшлар етакчиси» Республика танловида 3-ўринни эгаллаган.