Халқаро «Ҳаво сифати индекси» сайти айни вақтда Тошкент шаҳри ҳавосида PM 2.5 концентрацияси ЖССТ ҳаво сифатининг йиллик стандартидан 20,2 баравар юқорилигини кўрсатмоқда.
Бу ердаги ҳаво сифати айни вақтда зарарли, дея баҳоланган. Ва Тошкент аҳолисига ташқарида машқ қилмаслик, ифлос ҳаводан сақланиш учун деразаларни ёпиш, маска тақиш ҳамда ҳаво тозалагичларни ишга тушириш тавсия этилмоқда.
Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев ўзининг телеграм каналида бу ҳақида хабар қолдирди.