Самарқанд вилоятида жойлашган Зарафшон миллий табиат боғида ёнғин содир бўлгани айтилмоқда.
2426 гектар майдонга эга ушбу миллий табиат боғи Зарафшон давлат қўриқхонаси негизида 2018 йилда ташкил этилган эди. 2020 йилда миллий боғда ёнғин содир бўлиб, 2 минг гектар майдонни олов қамраб олди. 2021 йилда ҳам яна ёнғин кузатилди.
Шундан кейин, 2022 йилда миллий боғ Ўрмон хўжалиги қўмитаси ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги тасарруфидан ҳозир Экология вазирлиги тасарруфига ўтказилган эди. Аввалги ёнғинлар ёзнинг ўрталарида кузатилган бўлса, бу сафар қишнинг чилласида содир бўлмоқда.