Қўштепа канали ишга туширилса, Амударё суви 15 фоизгача камайиши мумкин.Бу ҳақда Asia Plus нашри хабар берди.
Унга кўра, Қўштепа канали Толибон ҳукуматининг лойиҳаси эмас, уни 1970-йилларда президент Муҳаммад Довуд ўйлай бошлаган, лойиҳаси эса охирги президент Ашраф Ғани даврида USAID ёрдамида ишлаб чиқилган.
Канал қурилишига бу қадар катта эътибор берилаётганига сабаб Афғонистонда наша экиш тақиқланганидан сўнг авж олаётган ишсизлик, деҳқончиликнинг янги турларини ривожлантириш эҳтиёжи;
Канал ишга туширилса, Ўзбекистон ва Туркманистон Амударёнинг ишлатилаётган сувларидан 15 фоизгача йўқотиши мумкин, аммо бусиз ҳам минтақада 2050 йилда Амударё ва Сирдарёдаги сув ҳажми 10-15 фоизга қисқариши прагноз қилинмоқда.