Сурхондарёда Nexia ва «Автозак» тўқнашиши натижасида икки киши ҳалок бўлди

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, ЙТҲ кеча, 19 январь соат 20:00 лар чамасида Денов тумани “Водий” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи “4R 108 В” автомобиль йўлида содир бўлган. 

1973 йилда туғилган ҳайдовчи Nexia’ни бошқариб келиб, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. Натижада, ҳайдовчи бошқарувни юқотиши оқибатида қарама-қарши йўналишдан келаётган Сурхондарё вилояти ИИБ хўжалик бўлимига тегишли “ГАЗон Некст” Автозакнинг йўналишига чиқиб кетиб, тўқнашув содир этган.

ЙТҲ оқибатида Nexia туртиб кетган 1982 йилда туғилган пиёда оғир тан жарохатлари сабабли туман шифохонасида ётқизилган. Мазкур автомашина ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси шифохонада вафот этган.