Кейинги кунларда Қозоғистон Республикасининг ҳудудларида об-ҳавонинг кескин совуши оқибатида йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ қатор ноқулайликлар юзага келмоқда.
Шунингдек, яқин ҳафта давомида ҳам совуқ ҳаво ҳарорати сақланиб қолиши сабабли Республика даражасидаги автойўлларда ҳаракатланиш чекланган.
Шу муносабат билан, ушбу давлатда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилиш, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланиш, зарурат бўлмаганда узоқ масофали йўлларда транспорт воситаларида ҳаракатланмаслик тавсия этилади.