24 январ куни Пекин шаҳри Тяньаньмэнь майдонидаги Халқ йиғинлари уйида давлат ташрифи билан Хитойда бўлиб турган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар қилди.
Давлат раҳбари шарафига фахрий қоровул саф тортди. Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни кутиб олди. Етакчилар икки мамлакат расмий делегациялари аъзоларини қутладилар.
Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Хитой мадҳиялари янгради. Фахрий қоровул бошлиғи Шавкат Мирзиёевга рапорт берди. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.
Маросимдан сўнг олий даражадаги музокаралари бошланди.