Тошкент шаҳридаги боғчаларнинг бирида тарбиячи болага «тапочка» улоқтиргани ҳақида хабарлар тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат бўйича изоҳ берди.
Унга кўра, сўнгги пайтларда турли таълим муассасаларида болаларга қўпол муомала ёки озор берилиши оқибатида уларга турли даражадаги жароҳат ёки эмоционал-психологик таъсир кўрсатиш фактлари учрамоқда.
Болалар омбудсмани бола манфаатларининг бундай тарзда бузилиши ҳолатларига мутлақо муросасиз бўлиб, тарбиячи ва педагоглар ўзининг бирламчи вазифаси, яъни болага таълим ва тарбия беришга зид равишда боланинг жисмоний ва руҳий соғлиғига зарар етказиши йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолат, деб ҳисоблайди.
Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, 255-мактабгача таълим муассасасида вояга етмаган А.С. га нисбатан бўлган ҳолат боланинг онаси билан боғланган ҳолда Болалар омбудсмани ва Ички ишлар органлари томонидан ўрганилмоқда. Бу ҳақда қўшимча маълумот берилиши айтилган.